Италиянинг яна бир машҳур нашри Элдор Шомуродовни асосий таркибга киритди (Фото)

Бугун Италия А Серияси 4-туридан ўрин олган "Верона" - "Женоа" учрашуви бўлиб ўтади.

Бироз аввал, Италиянинг дунёга машҳур "La Gazette dello Sport" нашри мазкур баҳс учун тахминий таркибларни маълум қилди. Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлаши тахмин қилинган.

Энди эса, мамлакатнинг яна бир обрўли нашрларидан бири "Corriere Dello Sport" учрашув превьюсини эълон қилди, тахминий таркибни тузди. Унда ҳам, Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Ушбу нашр журналистлари "Женоа"нинг олдинги чизиғида Шомуродов – Пандев тандеми бўлишини билдирган.

таркиб

"Верона" - "Женоа" ўйини бугун Тошкент вақти билан 23:45да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)