"Сити"га икки юлдуз учун 175 миллион евро тўлаймиз
«Тоттенхэм» таркибини сезиларли даражада кучайтириш учун «Манчестер Сити» таркибидаги икки футболчи – Савио ва Умар Мармушни бир вақтнинг ўзида олиш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
The Guardian нашри журналисти Дэвид Хайтнер хабарига кўра, бразилиялик қанот ҳужумчиси ва мисрлик форварднинг трансфери юзасидан икки клуб ўртасидаги музокаралар жуда самарали кечмоқда.
Томонлар келишувга яқинлашгани айтилмоқда. Маълумотларга қараганда, «шпорлар» 22 ёшли вингер ва 27 ёшли ҳужумчи учун жами тахминан 150 миллион фунт стерлинг (деярли 175 миллион евро) тўлашга тайёр.
Transfermarkt портали мутахассислари Савионинг бозор қийматини 35 миллион евро, Мармушникини эса 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Шу билан бирга, хабарларга кўра, «Манчестер Сити» трансфер ойнаси ёпилгунча ҳар икки футболчига ўринбосар топишни режалаштирмоқда.

Фикрлар