ITKF каратэ бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 7 та медални қўлга киритди (Фотогалерея)

2-8 декабрь кунлари Бразилиянинг Куритаба шаҳрида аньанавий ITKF каратэ бўйича 20-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та бронза ва 3 та кумуш, умумий 7 та медални қўлга киритди.

Бош мураббий Шуҳратжон Қўшмуродов бошчилигида, Нодиржон Солиев битта кумуш ва битта бронза медални қўлга киритиган бўлса, Жавоҳир Ўринбоев 2 та кумуш, битта бронза медаль олди. Бунёд Алиев битта бронза ва Лобархон Хожамбердиева битта кумуш медалга сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!