ITKF каратэ-до бўйича Афро-Осиё халқаро турнирида 21 нафар Ўзбекистон вакили иштирок этади
ITKF каратэ-до бўйича 25-29 октябрь кунлари Индонезияда Афро-Осиё халқаро турнири бўлади. Куни кеча, мазкур мусобақага оид онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Халқаро анъанавий каратэ федерацияси раҳбарияти ва Осиё ҳамда Африка анъанавий картаэ федерацияси мутасаддилари, шунингдек, Ўзбекистон ITKF каратэ-до федерацияси раҳбари Шуҳратжон Кушмуратов иштирок этди.
Семинар якунида Афро-Осиё халқаро турнирида Ўзбекистондан 21 нафар спортчи қатнашадиган бўлди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур халқаро турнир ҳозирдаги пандемия ҳолати туфайли, ката йўналиши бўйича онлайн тарзда ўтказилади.
Комментарии