Иван Бошкович: "Бундай ўйинлар Ўзбекистон чемпионати учун керак"
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган “Андижон” – Cўғдиёна” (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.
- Қисқача тўхталадиган бўлсам, мана шундай муҳитда тўп суриш ёқимли. Бундай ўйинлар Ўзбекистон чемпионати учун керак. Биринчи навбатда мухлисларга ажойиб атмосфера ташкил қилганликлари учун катта раҳмат. Мағлубиятми ёки ғалабами, асосийси, ишқибозлар чиройли учрашувга гувоҳ бўлдилар. Биринчи бўлим худди мен кутгандек бўлди. Иккинчи бўлимда ўйинни ўз қўлимизга олдик. Биринчисига нисбатан иккинчисида яхши ўйнадик. Албатта, рақиб ҳам яхши жамоа. Ҳаммасини ўрганиб чиққандик. Бизга қийин бўлишини билардик. Ғалабали учрашувларимизни давом эттиришни хоҳлаймиз. Энди 6-тур. Осмонга учиб бўлмайди, доим ерда юриш керак. Ҳаммаси олдинда. Ҳали камчиликларимиз кўп. “Андижон”га қарши қийин бўлди ва жанговар тарзда кечди.
- Бундай атмосферада ўйнаш қийин бўлмадими?
- Шундай муҳит бўлишини кутгандик. Ҳужумлар, мухлислар...ҳаммасини ўргангандик. Стандарт вазиятларни ҳам кутгандик. Биз рақибдан устун келдик.
- Учрашув мобайнида ён чизиқ ҳакамига бир неча бор эътирозлар билдирдингиз. Бунга нима сабаб?
- Футболда шундай ҳолатлар бўладики, қизишиб кетасан, киши. Футбол эмоцияларга бой ўйин. Баъзида ўзингни ушлаб туриш осон эмас. Баҳсли ҳолатлар кўп бўлди. Мен ҳам инсонман, айрим пайтларда қизишиб кетгандирман. Бу ҳаммада бўлади, сизларда ҳам, мухлисларда ҳам. Ғалабами ё мағлубиятми, агар рақиб ютса табриклашга тайёрман. Бугун биз ютдик ва бунга лойиқ эдик.
- Жамоангиз голдан кейин вақт чўзди. Бу кўрсатмангизмиди?
- Хўп яхши, айтинг-чи, мен нечта ўйинчи алмаштирдим? Келинг, факт билан гаплашамиз. Футболчиларни жароҳатлари учун алмаштирдим. “Сўғдиёна” ўтган йили ҳам тоза футбол ўйнаган. Бу йил ҳам тоза футбол ўйнаяпти. Буни таҳлил қиляпман. Уч марта шифокорларимизни майдонга тушишидан қайтардим. Баъзида майдонда кам ўйинчи бўлиб ўйнадик.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар