Иван Бошкович: "Фарруҳ Икромовга қаттиққўллик қилишди, у шунчаки гол урганини нишонлаётган эди"

Суперлига 24-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Сурхон” (2:1) ўйинидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Иван Бошкович жамоаси ўйинда устунлик қилгани, Фарруҳ Икромов қизил карточкага лойиқ иш қилмагани ва Азиз Ҳайдаровнинг жамоадаги ўрни ҳақида гапирди.

– Майдонда тўлиқ устунлик қилдик деб айтишим мумкин. То иккинчи голгача майдонда назорат ўрнатган эдик. Шукрки, ғалабани ушлаб қола олдик.

Агар кўраётган бўлсангиз, сўнгги олтита ўйинда олти хил тактикада ўйнадик. Яхши жамоа бир ўйинда тактикани ўзгартира олиши, вазиятга қараб мослаша билиши керак. Биз буни уддалай олаяпмиз деб ҳисоблайман.

Фарруҳ Икромовни бир йил танаффусдан кейин қайтгани ва дастлабки голини киритгани билан табриклайман. Бироз қизишиб кетди, бироз қаттиққўллик қилишди деб ўйлайман. У шунчаки гол урганини нишонлаётган эди.

Азиз Ҳайдаровнинг захира ўриндиғида ўтириши бизга ёрдам беряпти. Буни ўзим сўрагандим. Унинг футболдаги билими, имиджи ва тажрибаси бизга керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!