Иван Бошкович: "Ўйиннинг охирги 20 дақиқасида ҳимояланишга тўғри келди"

Ўзбекистон Суперлигаси 5-турида ўз уйида "Қизилқум"ни кичик ҳисобда мағлуб этган "Сўғдиёна" клуби бош мураббийи Иван Бошкович ғалаба ҳақида фикр билдирди.

"Бугун асосий таркибнинг 4 нафар футболчиси – 3 нафар легионер ва 1 нафар маҳаллий ўйинчиларимиз майдонга туша олишмади. Аммо уларнинг ўрнига туширилган ёшларимиз бугун ишончли ўйин намойиш эта олишди. Муҳим ғалаба ва барчани табриклайман.

Ўйиннинг охирги 20 дақиқасида ҳимояланишга тўғри келди. Шундай кўрсатма берган эдик. Шундай бўлса-да, футболчилар режадагидек ўйнашди ва рақибга гол уришга имкон бермадик. Олдинда дам олишга вақтимиз етарли. Кейин эса Кубокда майдонга тушамиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Дядя ПИТЕР.!
06/04/2024 07:45
Reklama.uz nomi bilan ish yuritilar zo'r bo'ladi yangiliklardan ko'ra reklamani turi ko'pu uyatilar eeee sport uz qanaqasiga sport.uz kallasiga......