Иван Перишич АПЛ гранди билан 2 йиллик шартнома имзолади
Хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Перишичнинг "Тоттенхэм"га трансфери якунлади. Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, футболчи кеча кечқурун “шпорлар” сафида тиббий кўрикдан ўтган ва клуб билан икки йиллик шартнома имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, Иван Перишич шартномаси якунлангани боис "Интер"ни эркин агент сифатида тарк этди. У 2015 йилнинг ёзида буёд “нерадзуррилар” сафида тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида А Сери, Италия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.
"Тоттенхэм"да Перишич ўтган мавсумда "Интер"да бирга ишлаган бош мураббий Антонио Конте билан яна фаолият олиб боради.
Фикрлар