Жюль Кунде Зиданнинг Франция миллий жамоасидаги иши ҳақида фикр билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция миллий жамоаси ҳимоячиси Жюль Кунде Зинедин Зиданнинг жамоа бош мураббийи сифатидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

«Зидан жамоага жуда яқин. У футболчилар билан суҳбатлашишни яхши кўради. Унинг бутун мураббийлар штаби бизга маслаҳат бериш ва ўйинимизни янада яхшилашда ёрдам беришга доимо тайёр. Зидан биздан агрессив жамоа шакллантиришни истайди», — дея Кунденинг сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтирмоқда.

Маълумот учун, Франция миллий жамоаси навбатдаги учрашувини ўз майдонида Бельгияга қарши ўтказади. Баҳс 5 октябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!