Жаъфар Ирисметов: Хорижлик мутахассис келса, унинг даражаси юқорироқ бўлиши шарт
“Пахтакор”, “Динамо” ва “Навбаҳор” таркибларида ўйнаган футболчи Жаъфар Ирисметов Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон миллий терма жамоасига мураббий этиб тайиланишига ўз фикрини билдирди.
“Кўплаб мураббийлар негадир Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаришни рад этди. Очиғини айтсам, мен Каннаваронинг номзодига қаршиман. Жаҳон чемпионатига бориб, муносиб иштирок этиш учун Клопп даражасидаги мураббийни жалб қилиш зарур. Фабио Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун энг маъқул танлов эмас. Бу мураббийнинг терма жамоамизга қандай ҳисса қўшишни тасаввур қила олмаяпман. Менимча, уни номи ва футболчилик фаолияти туфайли танлашган, мураббийлик фаолияти эса, шубҳасиз, унчалик кучли эмас. Шунчаки ном учун эмас, балки, ёрдам бера оладиган мураббийни танлаш лозим.
Аслида, яхши мураббийлик тажрибасига эга мутахассисни танлаш керак. Агар чет эллик мутахассис олишга қарор қилинган бўлса, унинг даражаси бироз юқорироқ бўлиши шарт," - деди Ўзбекистон терма жамоаси ва "Спартак"нинг собиқ ҳужумчиси Ирисметов.



Фикрлар