Жағим сингган бўлса ҳам, мудиалда ўйнайвераман!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоаси таркибида ўйнайдиган ҳимоячи Жед Спенс яқинда олган жароҳатидан кейин ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида гапирди.

"Тоттенхэм" футболчиси 19 май куни "Челси"га қарши ўйинда рақиб билан қаттиқ тўқнашиб, жағидан оғир жароҳат олган эди. Шифокорлар унга жағ суяги сингани ташхисини қўйишганига қарамай, Спенс 2026 йилги жаҳон чемпионати учун Англия терма жамоасига чақирув олди. У мусобақада махсус ҳимоя ниқоби билан майдонга тушади.

- Бу жуда қаттиқ тўқнашув бўлди. Албатта, оғриқли эди, лекин мен футболни оёқларим билан ўйнайман, жағим билан эмас. Шунинг учун ҳаммаси жойида. Бироз ноқулай, лекин бошқа илож йўқ, – дея Спенснинг сўзларини келтиради The Guardian нашри.

Англия терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини 17 июнь куни Хорватияга қарши ўйин билан бошлайди. Кейинги турларда жамоа Гана ва Панама терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!