Жаҳон чемпионати. Асадбек Самандаров олтин медални қўлга киритди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасида таэквондо WT бўйича Жаҳон чемпионатининг сўнгги 6-кунида Ўзбекистон терма жамоаси 6-медални қўлга киритди. 

 -51 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Асадбек Самандаров ишончли чиқишлари билан мусобақанинг финал босқичигача етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда Асадбек тунислик таэквондочи Малек Мокрани мағлуб этди ва дунё биринчилигида Ўзбекистон ҳисобига олтин медаль олиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!