Жаҳон чемпионати. "B" гуруҳи вакиллари мундиалларда қандай иштирок этган?

  • 01.01.2026 16:38
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонлари мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатининг  "В" гуруҳидан ўрин олган терма жамоаларнинг шу вақтгача мундиаллардаги иштироки билан танишинг.

Tecno

"B" гуруҳидан ўрин эгаллаган биринчи терма жамоа мусобақа мезбони Канада вакиллари ҳисобланади. КОНКАКАФ вакиллари шу вақтга қадар мундиалларда 2 маротаба иштирок этган. Дастлаб, 1986 йилда Мексика мезбонлик қилган Жаҳон кубогида дебют қилган. Мусобақа Канада учун гуруҳ босқичининг ўзидаёқ якунига етган эди. Орадан 36 йил ўтиб Қатарда бўлиб ўтган турнирда Канада терма жамоаси яна кўриниш берди. Бироқ бу сафар ҳам мундиал Шимолий Америка қитъаси вакиллари учун гуруҳ босқичида якун топади. Терма жамоа рақиблар дарвозасига 2 та мундиалда бор-йўғи 2 марта гол уришга муваффақ бўлган. Уларнинг биттаси эса автогол ҳисобланади. Канаданинг ягона голи муаллифи "Бавария" ҳимоячиси Алфонсо Девис ҳисобланади. 

Гуруҳнинг иккинчи жамоаси Осиёнинг амалдаги чемпиони Қатар. Қитъадошларимиз Жаҳон чемпионатида фақатгина 1 марта иштирок этишган холос. 2022 йилда ўз уйларида бўлиб ўтган мусобақада Қатар терма жамоаси дебют қилади. Илк иштирок Осиё чемпионлари учун муваффақиятли ўтмайди. Гуруҳ босқичидаги учала учрашувда ҳам улар мағлубиятга учрайди. Дастлаб, Эквадорга 0:2, иккинчи турда Сенегалга 1:3 ва сўнгги турда Нидерландия терма жамоасига ҳам 0:2 ҳисобида енгилиб, мусобақа билан хайрлашади. Мундиалдаги ягона гол эса Мунтари ҳисобига ёзилган. 

Учинчи жамоа ҳар қандай мусобақада, исталган жамоага бош оғриқ бўла олиши мумкин бўлган Швейцария терма жамоаси. Ушбу юрт вакиллари шу вақтга қадар, 12 та мундиалда иштирок этишга муваффақ бўлди. Европа қитъаси вакилларининг Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижалари чорак финал босқичи ҳисобланади. 1934,1938 ҳамда 1954 йиллардаги турнирларда кучли саккизликдан жой олган. Швецария терма жамоаси сўнгги мундиалдаги юришини нимчорак финал босқичида якунлаган. Жамоа сафида 4 та ЖЧда 14 та учрашувда майдонга тушган Жердан Шакири энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади. Энг яхши тўпурар эса Жосеф Ҳуги ҳисобланади. У терма жамоа учун мундиалларда 6 та гол уришни уддалаган. 

Тўртинчи жамоа эса плей-офф босқичидан сўнг аниқ бўлади. Уэльс, Босния, Италия ҳамда Шимолий Ирландия терма жамоалари ЖЧ йўлланмаси учун баҳс олиб боради. Уларнинг фақат битта мундиал чиптасига эга чиқиб, ушбу гуруҳни тўлдиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!