Жаҳон чемпионати. Бугун 3 нафат таэквондочимиз юқори ўринлар учун баҳс олиб боришади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бугун, 16 апрель Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасисидаги Жаҳон чемпионатининг 5 кун баҳслари старт олади. 

Мусобақа дастурига кўра, йигитлар -63 кг, -68 кг қизлар эса -49 кг тоифаларида иштирок этишади. Ўзбекистон шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишади:

Аюбхон Набиев (-68 кг);

Омадбек Отаев (-63 кг);

Фарангиз Маҳкамбоева (-49 кг).

Нимчорак ва саралаш босқичи 15:00'да старт олиб, 17:00'да тугайди. Ярим финал, финал ва тақдирлаш маросимлари 17:30 — 19:30 орасида ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!