Асосий мазмунга ўтиш

Дзюдо

Жаҳон чемпионати. Бугун 4 нафар дзюдочимиз татамига чиқади

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Кадетлар ўртасидаги яккалик баҳсларининг сўнгги куни!

Бугун Болгария пойтахти София шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати яккалик баҳсларининг сўнгги куни.   

Бугун ҳам 4 та ванзн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Кун давомида терма жамоамизнинг оғир вазнли вакилларидан 4 нафари жаҳон чемпионати медаллари ҳамда қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқишади. Саралаш беллашувлари бизнинг вақт билан соат 12:30 да бошланади.

Ўсмирларимизнинг илк даврадаги учрашувлари:

+70 кг: Зарина Бобоназарова — Мария Черкелиева (Болгария)

+70 кг: Умида Ниғматова — Астан Сако (Франсия)

-90 кг: Мусурмонқул Аҳроров — Маюс Петраускас (Литва) 

+90 кг: Алибек Дурдиев — Абел Секерес (Венгрия)

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ