Жаҳон чемпионати. Бугун 4 нафар таэквандочимизга мухлислик қиламиз!
Javohir Malikov
Чемпионатнинг учинчи кунги баҳслари бошланмоқда
Яккакураш спорт мажмуасида (Тошкент, "Олимпия шаҳарчаси") таеквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг учинчи кунги баҳслари бошланмоқда.
Мусобақа дастурига кўра, бугун йигитлар -45 кг, -73 кг, қизлар эса -42 кг ва +68 кг вазн тоифаларидаги баҳсларда иштирок этишади. Унда юртимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишади:
Шоҳжаҳон Холмуродов (-45 кг)
Ахаджон Мухторов (-73 кг)
Зуҳра Измаилбаева (-42 кг)
Ситора Асророва (+68 кг).
14 апрель куни учун дастур вақтлари:
9:00 — 14:00 (Саралаш босқичи)
15:00 — 17:30 (Нимчорак ва чорак финал босқичи)
18:00 — 20:30 (Ярим финал ва финал босқичи).
Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)