Жаҳон чемпионати иштирокчилари сони ошиши мумкин!

CHERY AUTO

FIFA 2029 йилда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 48 та жамоага оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "The Guardian" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, агар 2025 йилги турнир муваффақиятли ўтса, уни кенгайтириш ғояси кўриб чиқилада. Форматнинг ўзгариши мумкин бўлган сабабларидан бири - Европанинг 12 клуби иштироки. Бу қитъанинг етакчи жамоаларининг иштирокини чеклайди.

Иштирокчилар сонини кенгайтириш ушбу муаммони ҳал қилиш варианти сифатида қаралади. Бўлажак турнирда иштирок этиш истагини "Барселона", "Арсенал", "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Милан" каби клублар аллақачон билдиришган.

Клублар ўртасидаги 2029 йилги жаҳон чемпионати формати ва тузилишини манфаатдор томонлар билан муҳокама қилиш 2025 йилги турнир якунланганидан кейин режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!