Жаҳон чемпионати: Ўзбекистонлик муайтайчилар умумжамоа ҳисобида 1-ўринда боришмоқда!

14 март куни Таиландинг Банкок шаҳрида WMF томонидан ташкил этилаётган 19-жаҳон чемпионати старт олди. Ушбу нуфузли турнирда жаҳоннинг 32 та мамлакатидан 600 га яқин спортчилар ўз вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ушбу жаҳон биринчилигида муваффақиятли одимламоқда.  
Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ташкил этилаётган ушбу жаҳон чемпионатининг бугунга қадар бўлган баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 10 та олтин, 8 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда, умумжамоа ҳисобида 1-ўринда бормоқда. Яна 25 нафар ўзбекистонлик муайтайчилар ўз юришларини  давом эттирмоқда.  Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!