Жаҳон чемпионати қуръасида Ўзбекистон қайси саватчада бўлиши мумкин?

  • 19 ноябрь, 14:21
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 5 декабрь куни Вашингтон шаҳрида Жаҳон чемпионати учун қуръа ташланади. Ўз тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоасининг қайси саватчадан жой олиши масаласига футбол эксперти Алишер Никимбаев ўз изоҳини берди.

Tecno

Экспертнинг таъкидлашича, ФИФА ҳозирча қуръа механизмни якуний тасдиқламаган ва бир нечта вариантлар кўриб чиқилмоқда. Никимбаев ўзининг ФИФА ишчи гуруҳи билан бўлган мулоқотидан икки хил сценарийни келтиради.

1-варинт: 2022 йилги тартиб сақланса
Плей-оф ғолиблари автоматик тарзда 4-саватчага жойлаштирилади.
Ўзбекистон терма жамоаси 3-саватчанинг ўрталаридан жой олади.

2-варинт: плей-офф тармоғидаги энг юқори рейтингга асосланилса
Плей-офдан ўтган энг юқори рейтингли жамоага қараб саватчалар белгиланади.
Бу ҳолда Ўзбекистон терма жамоаси 4-саватчанинг бошидан жой олади.

Никимбаевнинг сўзларига кўра, ФИФА қарор ҳали тасдиқланмаганини маълум қилган ва:
“Қуръа механизми ишлаб чиқилмоқда, турли вариантлар кўриб чиқилмоқда”, — деган жавобни берган.

Расмий тартиб  томонидан яқин кунларда эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!