"Жаҳон чемпионати U-20". Бугун Ўзбекистон Янги Зеландия билан ўйнайди
Бугун 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 2-тури доирасида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўйинини ўтказади. Унда вакилларимизга Янги Зеландия жамоаси рақиблик қилади.
Учрашув Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади. Беллашув "УзРепорт ТВ" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Маълумот ўрнида, илк турда ҳамюртларимиз мезбон Аргентинага 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Янги Зеландия эса Гватемаладан устун келган - 1:0.
Фикрлар