Асосий мазмунга ўтиш

Жаҳон чемпионатида 7 та медал билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгалладик !!!

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Дзюдочиларимиз тарихий натижа қайд этди.

Ўзбек дзюдоси тарихида янги саҳифа очган кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 5 та олтин ва 2 та бронза медали билан 71 давлат орасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этдик. IJF байроғи остида қатнашган россиялик дзюдочилар 4 та олтин ва 3 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Бразилия терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан кучли учликка якун ясаб берди. 

Япония, Грузия, Қозоғистон, Мўғулистон ва Сербия терма жамоалари сафида бир нафардан жаҳон чемпиони бор. Жами 23 давлат делегациялари уйларига жаҳон чемпионатининг камида битта бронза медали билан қайтадиган бўлишди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ