Жаҳон чемпионатида дастлабки олтин медаллар қўлга киритилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Перуда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз дастлабки олтин медалларига эга чиқди. Ўсмирлар ўртасида кечган беллашувларда Моҳинур Эсонбоева (+81 кг) ҳамда Алишер Османов (-102 кг) 3 та олтин медалга сазовор бўлишди. Эсонбоева силтаб кўтариш ва икки кураш, Османов эса даст кўтариш машқида тенгсиз эканликларини кўрсатишди.

Олтин медаль:
+81 кг: Моҳинур Эсонбоева (ўсмирлар, силтаб кўтариш)
+81 кг: Моҳинур Эсонбоева (ўсмирлар, икки кураш)
-102 кг: Алишер Османов (ўсмирлар, даст кўтариш)

Кумуш медаль:
+81 кг: Моҳинур Эсонбоева (ўсмирлар, даст кўтариш)
-102 кг: Алишер Османов (ўсмирлар, силтаб кўтариш)
-102 кг: Алишер Османов (ўсмирлар, икки кураш)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!