Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ўсмирларимиз тантанали кутиб олинди
Жорий йилнинг 22-26 май кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юртимизга қайтиб келишди.
Ёш полвонларимиз Тошкент халқаро аеропортида Ўзбекистон Оғир ателтика федерацияси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари ходимлари, оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Перудаги дунё биринчилигида қуйидаги спортчиларимиз шохсупадан жой олди:
Маржона Абдумуталова:
Даст кўтариш: 82 кг (бронза)
Силтаб кўтариш: 100 кг (кумуш)
Иккикураш: 182 кг (бронза)
Руслан Раҳматжонов:
Даст кўтариш: 139 кг (кумуш)
Силтаб кўтариш: 172 кг (олтин)
Иккикураш: 311 кг (олтин)
Бекзод Ғофиржонов:
Даст кўтариш: 141 кг (бронза)
Силтаб кўтариш: 183 кг (кумуш)
Иккикураш: 324 кг (бронза)
Омадилло Олимов:
Даст кўтариш: 150 кг (кумуш)
Силтаб кўтариш: 195 кг (кумуш)
Иккикураш: 345 кг (кумуш)
Фикрлар