Жаҳон чемпионатида қатнашадиган оғир атлетикачиларимиз таркиби эълон қилинди
Нинбо шаҳри 27 октябрь — 8 ноябрь кунлари катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Хитойнинг Нинбо шаҳри 27 октябрь — 8 ноябрь кунлари оралиғида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинларининг дастлабки йирик очколари ўйналадиган мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 500 нафардан зиёд атлетлари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун баҳс олиб боради. Мусобақада қатнашадиган таркибимиз билан танишинг:
Эркаклар:
-65 кг: Адҳамжон Эргашев
-85 кг: Сарварбек Зафаржонов
-95 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-110 кг: Акбар Жўраев
+110 кг: Шарофиддин Амриддинов
Аёллар:
-53 кг: Нигора Абдуллаева
-86 кг: Ригина Адашбаева
-86 кг: Нигора Сувонова
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)