Жаҳон чемпионатига яқин Япония терма жамоасида бош мураббий ўзгарди
Сюнсукэ Накамура расман Япония миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу қарор жаҳон чемпионати бошланишига икки ой қолганида қабул қилинди.
Маълум қилинишича, Хадзимэ Мориясу лавозимидан озод этилган. Бу эса жамоанинг март ойида Англия ва Шотландияга қарши ўйинларда ғалаба қозонганига қарамасдан содир бўлди.
Маълумот учун, "самурайлар" "ЖЧ-2026" мусобақасида Нидерландия, Швеция ва Тунис терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.

Фикрлар