Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки таэквондочимиз иштирок этади

CHERY AUTO

Эртадан Хитойнинг Уси шаҳрида барчамиз кутган таэквондо WТ бўйича катталар ўртасидаги жаҳон биринчилиги старт олади.

Tecno

Дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатидан 1000 нафарга яқин таеквондо усталари иштирок этадиган жаҳон чемпионатининг дастлабки кунида эркаклар энг оғир — +87 кг, аёллар эса -57 кг вазн тоифаларида баҳс олиб боришади.

Кун давомида миллий терма жамоамиз аъзолари — Марат Мавлонов (+87 кг) ҳамда Мадина Мирабзаловага (-57 кг) мухлислик қиламиз.

Эркаклар ўртасида +87 кг вазнда 1/16 финал босқичи:
Марат Мавлонов (Ўзбекистон) — Сейду Сейни Сулеймани (Нигерия)/Жонатан Лоурен (Мартиника ороллари) баҳси ғолибига қарши;

Аёллар ўртасида -57 кг вазнда 1/32 финал босқичи:
Мадина Мирабзалова (Ўзбекистон) — Ингибжорж Гретарсдотир (Исландия).

Беллашувлар Тошкент вақти билан 6:00 да бошланиши белгиланган. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!