Жаҳон футболи юлдузи Моуриньо қўл остида ўйнамаганидан афсусда эканини тан олди
Франциялик машҳур ҳужумчи Тьерри Анри “Аренал”да тўп сурган даврларида "Челси" бош мураббийи сифатида узоқ вақт унга рақобат қилган Жозе Моуриньо қўл остида футболчи сифатида ишламаганидан афсусда эканлигини тан олди.
“Мен у билан ишлашни хоҳлардим. Моуриньо - футболчини уйғота оладиган, танаффусда унга куч берадиган мураббий. Менга баъзан мана шулар етишмади”, - дея Анрининг сўзларидан иқтибос келтирди fcinter1908.it.
Эслатиб ўтамиз, Тьерри Анри футболчилик фаолиятини 2014 йилда АҚШнинг "Нью-Йорк Ред Буллз" клуби сафида якунлаган.
Фикрлар