Жаҳон кубоги якунланди. Эркаклар терма жамоамизга тенг келадигани топилмади

  • 21.06.2026 21:04
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хитойнинг Гуиянг шаҳрида ташкил этилган, Жаҳон кубоги ўз якунига етди. Ушбу мусобақада ҳам ажойиб иштирок этган, терма жамоамиз жами 12 та медални қўлга киритди. 

Қувонарлиси ҳар доимгидек, эркаклар терма жамоамиз 3 та олтин, 1 та кумуш 2 та бронза медали билан яна етакчи бўлди. Иккинчи поғонани Қозоғистон 3 та олтин, 3 та бронза медали билан банд этган бўлса, кучли учликни Франция терма жамоаси эгаллади.

Умимий жадвалда эса мезбонлар Хитой терма жамоаси 5 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза билан биринчи, 5 та олтин, 3 та бронза билан Қозоғистон иккинчи ва 4 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронзани қўлга киритган терма жамоамиз кучли учликдан ўрин олди.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал:
-60 кг. Абдумалик Халоков
-90 кг. Тўрабек Хабибуллаев
-80 кг. Жавоҳир Умматалиев
-57 кг. Нигина Ўктамова

Кумуш медал:
-50 кг. Асилбек Жалилов
-48 кг. Фарзона Фозилова
+80 кг. Олтиной Сотимбоева

Бронза медал:
-85 кг. Акмалжон Исроилов
+90 кг. Арман Маханов
-60 кг. Ситора Турдибекова
-75 кг. Азиза Зокирова

Бош мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Элшод Расулов.

Мураббийлар: Хуан Энрике Стейнерс, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Гафуров, Ислом Таджибоев, Шаҳзода Умарова, Шариф Нарзиқулов, Шукурулла Вапаев.

Шифокор: Комилжон Расулов.
Физиотерапевт: Хесус Алберто

Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!