Жаҳонгир Зокиров: "Бутун дунё ўзбекларнинг қандай кучга эга эканини билади!"

  • 29.06.2026 02:55
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Жаҳонгир Зокиров "Zuffa Boxing"да дебютини ўтказиб, 2 раунддаёқ америкалик Зачари Спиллерни техник нокаутга учратди. 

Мазкур ажойиб ғалабадан сўнг вакилимиз эмоциялари билан бўлишди:

"Ҳаммаси зўр жойда ташкил этиляпти. Zuffa даги илк жангимда ғалаба қозондим. Бунда, албатта, мураббийларимнинг ҳиссаси катта. Уларга ва Zuffa раҳбариятига раҳмат. 

Бугунги рақибим ҳам анча кучли эди. Лекин бу ерда "Uzbek Power" бор. Ўзбеклар ҳамма жойда ўз кучини исботлаб қўя олади, буни бутун дунё билади. Мен ҳозир Ўзбекистон ҳамда Zuffa раҳбариятига ваъда бераман: ташкилотнинг илк чемпионларидан бири бўламан!", - деди Зокиров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!