Жалолиддин Машарипов машғулотларга қайтди

Аввалроқ, "Ал-Насср" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов жароҳат олганлиги ҳақида хабар берган эдик.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, легионеримиз бугундан якка тартибда машғулотларга киришган. Машарипов ўзини яхши ҳис қилмоқда ва навбатдаги турда майдонга тушиши мумкин. Риёдликлар 5 ноябрь куни сафарда "Ал-Шабаб" меҳмони бўлади.

28 ёшли футболчи жароҳати сабабли чемпионат доирасидаги "Ал-Фейха"га қарши баҳсни ўтказиб юборганди. Ушбу учрашувда "Ал-Насср" 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!