Жалолиддин Машарипов нима сабаб "Нефтчи"га ўтмади? Футболчининг ўзи жавоб берди
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Истиқлол" футболчиси Жалолиддин Машариповга "Нефтчи"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. 31 ёшли футболчи SPORTS.uz сайтига интервью берди. Унда нима сабаб Фарғона клубига ўтмагани ҳақида гапириб ўтди.
- "Нефтчи" сизни таркибига қўшиб олмоқчи эди. Нега рози бўлмадингиз?
"Тўғри, "Нефтчи" клуби мени ўз таркибига қўшиб олиш борасида таклиф билан чиқди. Ўша пайт уларга Эрон клуби янги контракт таклиф этмоқчи эканлигини айтган эдим. Тўғриси, Ўзбекистонга ҳозир қайтгим келмади. Агар қайтадиган бўлсам ҳам, биринчи навбатда "Пахтакор" билан музокара ўтказсам керак.
Ундан сўнг, бошқа клублардан келган таклифларни кўриб чиқамиз", - деди терма жамоамиз етакчиси.
Фикрлар