Жалолиддин Машарипов операция қилинди
Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалоллидин Машарипов жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Жалоллидин Машарипов жарроҳлик амалиётини ўтказди. Футболчи даволанишни чет элда олиб боради. Машариповга соғлиқ ва тезроқ майдонга қайтишини тилаймиз", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Машарипов Эрон кубоги доирасида жароҳат олганди.
Фикрлар