Жалолиддин Машарипов тиббий кўрикдан ўтди ва энди у Болгарияга йўл олади (Фото)

4 июль куни Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Ҳамюртимиз янги жамоаси сафига бориб қўшилди.

Хабарингиз бор, "Ал-Насср" Машариповни "Пахтакор"дан трансфер қилганди. Аммо жамоадаги легионерлар лимити туфайли футболчимиз ярим мавсум БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" клубида ижара асосида тўп тепди. Энди эса, Жалолиддин "Ал-Насср" футболчилари билан биргаликда тиббий кўрикдан ўтди.

211984189_2930389420509996_686046327716174462_n

Саудияликлар Болгарияда мавсумга тайёргарлик кўришади. Машарипов тез орада жамоа билан бирга ушбу давлатга йўл олади.

Машарипов "Шабаб Ал-Аҳли" сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган ва 5 голга ҳаммуаллифлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию