Жалолиддин Машарипов яна жароҳат олдими?

CHERY AUTO

Эрон чемпионатининг 10-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда “Истиқлол” сафарда “Сепаxон” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда захирадан майдонга тушган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов ҳакам томонидан ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда алмаштирилди.

Шу ҳолатдан сўнг кўплаб мухлислар ва мутахассисларда футболчи яна жароҳат олган бўлиши мумкин, деган хавотирлар пайдо бўлди.Бироқ у бу хавотирларга ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали ойдинлик киритди ва соғлиғида ҳеч қандай муаммо йўқлигини маълум қилди.

Tecno

"Ассалому алайкум, барча мухлисларга. Ҳозиргина ўйинни якунладик. Кўпчилик учрашув давомида мени яна жароҳат олди, деб ўйлабди. Ҳеч қандай жароҳат олганим йўқ, ҳаммаси жуда яхши. Шунчаки, иккинчи голни урганимиздан сўнг мураббийнинг олдига бориб, мени захирага олиб, ўрнимга ҳимоячи туширишини сўрадим. Шу сабабли алмаштирилдим. Ҳаммаси жойида. Худога шукр, узоқ танаффусдан кейин биринчи ўйинимни ҳам ўтказиб олдим. Қайғуриб, хавотир олган барчангизга раҳмат", — деди Машарипов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!