Жалолиддиновни олган “Локо” Жоау Мариудан воз кечди

  • 22 июль, 2020, 12:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Москванинг “Локомотив” жамоаси ижарада тўп сурган португалиялик Жоау Мариуни 18 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқидан фойдаланмади. Энди футболчи “Интер”га қайтиб кетади. Миланликлар бош мураббийи Антонио Конте ҳам Мариуни таркибга қўшмоқчи эмас ва футболчи ўзига янги жамоа топиши керак.

“Локомотив” Жоау Мариу ўйнайдиган позицияга “Бунёдкор”нинг 18 ёшли футболчиси Жасур Жалолиддиновни олди. Жасур ҳам, Жоау ҳам ҳужумкор ярим ҳимоячи амплуасида яхши ўйнайди. Бундан ташқари, португалиялик ярим ҳимоячи ўнг қанотда ҳам тўп суриши мумкин. Ўзбекистонлик футболчи эса ҳар икки қанотда ўйнай олади.

Жасурнинг агенти Юрий Белоус ўзбекистонлик футболчи Жоау Мариудан кучли эканини таъкидлаган эди.

Юрий Белоус: Жалолиддинов бир неча йил давомида “Локомотив” (Москва) ўйинини белгилайди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!