Жамоа топиб қўйдим! Вирц қишда "Ливерпуль"дан кетмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль» қишки трансфер ойнасида ярим ҳимоячи Флориан Вирц бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 23 ёшли немис футболчиси яна Бундеслигада тўп суриш истагида. У «Бавария» вариантини ҳам кўриб чиқишга тайёр, агар мюнхенликлар «Ливерпуль» билан келишувга эришса футболчи Мюнхенга йўл олади. 

Бундан ташқари, Вирцга Англиянинг ўзидан «Челси» жамоаси ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Флориан Вирц «Ливерпуль» сафига 2025 йил ёзида «Байер» клубидан ўтиб, инглиз жамоаси билан узоқ муддатли шартнома имзолаган эди.

Мерсисайдликлар таркибида Вирц барча мусобақалар доирасида 53 ўйин ўтказиб, саккизта гол урди ва 13 бор голли пас берди. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил июни охиригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!