Жамолиддин Бобожонов: “Сўғдиёна” ОЧЛга чиқса, “Бунёдкор”дан қўли узунроқдек туюлганди
"SPORTS.uz ҳафтаси" кўрсатувининг навбатдаги сони тақдим этилмоқда. Ушбу сонда футбол мутахассиси Жамолиддин Бобожонов иштирок этди.
Кўрсатув мобайнида Жамолиддин Бобожонов ОЧЛ-2020 учун “Бунёдкор”нинг имконияти борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- “Бунёдкор”да ҳам кескин янгиликлар кутмаяпман. Хуршид Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев ва бир неча футболчиларнинг “қалдирғочлар” билан тузган шартномаси тугаган. “Бунёдкор” қанчалик ОЧЛга йўлланма олмасин, “Сўғдиёна”, АГМК каби пулдор жамоалар турганда халқаро мусобақада ўйнамаса ҳам кетиши мумкин. Унинг ўрнида мен бўлсам шундай йўл тутардим. Сабаби футболчилик даври қисқа. Пулни биринчи ўрнига қўйган футболчиларни айбламаганман. Ҳар доим шундай ўйнайсанми, йўқми пул ишлаб олиш керак. бу масалаларга ҳам ойдинлик киритилиши керак.
Тўғриси, Суперлига охирги турида “Сўғдиёна”га мухлислик қилгандим. Чунки жиззахликларнинг имконияти баландроқ кўринганди. Улуғбек Бақоев жамоаси ОЧЛга йўлланма олса, таркибни кучайтиришга, натижага эришиш учун “Бунёдкор”дан қўли узунроқдек туюлганди. Энди “Бунёдкор” таркибни кучайтириши лозим. 3-ўрин бу чемпионатимизга мос таркиб. Лекин ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиши учун таркиб яраши ёки акси эканлиги билмадим, - деди Жамолиддин Бобожонов.
Фикрлар