Жамшид Болтабоев қайси клубни танлайди?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, “Навбаҳор”ни тарк этган ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев ҳамон бирор клуб билан шартнома имзолагани йўқ.
Унинг мавсумни қайси жамоа сафида бошлаши мухлисларни қизиқтираётгани бор гап.
Унга таклиф билан чиққан клублар бисёр эди. Sports.uzга маълум бўлишича, Болтабоев учун курашда “Бунёдкор” билан “Нефтчи” асосий фаворитлар бўлиб туришибди.
Агар воқеалар ривожи тубдан ўзгариб кетмаса Жамшид 2025 йилни икки клубдан бирида бошлайди.
Футболчи ўтган йили “Навбаҳор” сафида Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва ОЧЛда ҳаммаси бўлиб 34 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 тадан гол ва ассист бор.
Фикрлар