Жамшид Ҳасанов: "Қизилқум"да фаолият олиб борганман, уларни биламан"
"Қўқон-1912" жамоасининг таржибали ҳимоячиси Жамшид Ҳасанов "Машъал"га қарши кечган учрашув, "Қизилқум" жамоаси ва навоийликларга қарши учрашувга тайёргарлик ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Ўтиш ўйинида ҳар доим ҳар қандай жамоага қарши бўладиган баҳс қийин бўлади. Бундай баҳсларда рақибнинг савияси ҳақидаги гап-сўзлар бўлиши мумкин эмас, доим бундай учрашувлар шиддатли бўлади. "Машъал"га қарши баҳс қийин бўлишини билардик. Биз бу учаршувга жиддий тайёргарлик кўрдик ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик.
"Қизилқум"да фаолият олиб борганман, уларни биламан. Навоийда яхши жамоа бор. Бизга бу учрашув "Машъал"га қарши ўйиндан кўра бироз осон бўлади деб ўйлайман. Сабаби учрашувни мухлисларимиз қаршида Қўқонда ўтказамиз. Худо хоҳласа, мухлислар қаршисида "Қўқон-1912" жамоасини Суперлига қайтаришга ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, биз 5-декабрь куни "Қизилқум"дан муваффақиятли ўтиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.
Тайёргарликлар яхши ўтмоқда. Энди битта қадам қолди. Энди бор кучлимиз билан охирги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.Ўйлайманки, ушбу тайёргарликларимиз охирги ўйинда ҳам самарасини беради ва қўқонлик мухлисларни хурсанд қиламиз", - деди 31 ёшли ҳимоячи.
Фикрлар