Жамшид Саидов: "Плей-оффга қолиб кетмаганимиздан мамнунмиз"
Суперлиганинг сўнгги 26-туридан ўрин олган ОКМК - «Қизилқум» (1:0) учрашуви якунидан сўнг меҳмонлар устози Жамшид Саидов баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди
"Футболчиларим ўйининг аҳамиятини яхши тушуниб турган ҳолда сўнгги баҳсга майдонга тушишганди. Бироқ битта аниқ зарба ва гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Умуман олганда, ўйин тенг-курашларга бой бўлди. Футболчилар максимал даражада ҳаракат қилишга интилишди.
ОКМК жамоасини иккинчи ўринни қўлга киритганлари билан табриклаб қоламан. Биз эса плей-оффга қолиб кетмаганимиздан мамнунмиз. Футболчиларимга мавсум учун миннатдорчилик билдираман. Йил давомида яхши ғалабаларга эришдик. Менимча, мавсумни ёмон ўтказмадик, деб ўйлайман.
Турнир жадвалининг тепа ва паст қисмида жиддий курашлар бўлди. Узоқдан келган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Афсуски, бу мавсум ўз майдонимизда ҳаракат қила олмадик. Умид қиламанки, келаси мавсум ўз майдонимизга қайтамиз. Биз учун чемпионат қийин ўтди. Нега қийин? Чунки биз машғулотни бошқа стадионда, ўйинларни эса бошқа майдонда ўтказдик. Шунингдек, биз доим сафарда ўйнашга мажбур бўлдик", - дейди Саидов.
Фикрлар