Жан-Клод Ван Дамм боксчи-блогер Жейк Полга "вызов" ташлади
Белгиялик машҳур актёр ва жанг санъати устаси Жан-Клод Ван Дамм америкалик боксчи-блогер Жейк Полга "вызов" ташлади.
"Ҳой, Жейк. Кел, жанг қиламиз. Фақатгина К-1 ва бокс! Оёқ ва тирсак билан зарбаларсиз курашамиз. Қўрқма, мен, шунчаки, сени мағлуб этишни истайдиган оддий йигитман", – деди Ван Дамм ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирилган видеода.
Эслатиб ўтамиз, Жейк Пол сўнгги бор 20 декабрь куни англиялик Энтони Жошуага қарши рингга кўтарилиб, олтинчи раундда нокаутга учраган эди.
Фикрлар