Жанни Инфантино: ФИФА жаҳон чемпионатларини ҳам Ўзбекистонда ўтказиш масаласини чуқур ўйлаб кўришимиз керак
Хабарингиз бор, ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюрди. У ташриф давомида терма жамоалар марказийдаги қурилиш ишлари билан танишди.
Дўстликдаги базада Инфантино журналистлар билан мумулоқот чоғида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
- Замонавий машғулот майдони нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг ғурури бўлади. Бу кўрсатишга арзигулик лойиҳа. Республика футбол академияси тарбияланувчилари энг зўр шароитларда машғулотларни олиб боришади.
U-20 терма жамоаси Осиё чемпионатидаги ғалабаси билан Ўзбекистон ёш иқитдорларга эга эканлигини исботлади. Ўйлайманки, ушбу база маҳоратли футболчилар захирасини шакллантиришда қўл келади. Ўзбекистон халқининг футболга қизиқиши юқори. Давлат раҳбари, Ўзбекистон футбол ассосиацияси билан биргаликда миллионлар ўйинини жаҳон миқёсида янада жозибадор қилишда ҳаракат қиляпти. Ўлканинг келажаги порлоқ. Бунга ишончим комил. Менимча, ФИФА жаҳон чемпионатларини ҳам Ўзбекистонда ўтказиш масаласини чуқур ўйлаб кўришимиз керак, - деди Инфантино.
Фикрлар