Жаноб Моуриньодан умидимиз катта...

Хабарингиз бор, яна бироздан сўнг Италия А Сериясининг 33-туридан ўрин олган “Наполи” ҳамда “Рома” жамоалари баҳси бошланади.

Таъкидлаш керакки, ушбу жамоаларнинг биринчи даврада бўлиб ўтган ўйинида 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этилган. Ўша учрашувда “бўрилар” сафидаги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 86-дақиқада Темми Абрахам ўрнига захирадан майдонга туширилган эди.

Умид қиламизки, жаноб Моуриньо бугун ўзбекистонлик футболчини асосий таркибда ёки эртароқ майдонга туширади. Биз эса Элдорга омад тилаймиз ва ундан гол кутиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” – “Рома” учрашуви Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!