Жанубий Корея - Коста-Рика 2:0 (видео)
Ads

Ўзбекистон терма жамоаси билан ноябр ойида ўртоқлик ўйинида майдонга тушидиган Жанубий Корея терма жамоаси бугун Коста-Рика билан ўртоқлик учрашув ўтказди.

Жанубий Кореянинг Поян шаҳридаги шу номли стадионда кечган беллашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Голларга Ли Чже Сен ва Нам Тае Хилар муаллифлик қилишди. Кореяликлар ҳисобни йириклаштиришлари ҳам мумкин эди, аммо Сон Хен Мин Коста-Рика дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Жанубий Корея 11 сентябр куни Чилини меҳмон қилади. Коста-Рика эса худди шу куни Япония билан куч синашади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: