Жанубий Корея бош мураббийи: "Ўзбекистонга қараганда камроқ дам олдик. Бироқ..."

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги чорак финал ўйинлари якунига етди. Эртага ярим финал баҳсларига старт берилади. Беллашувлар олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Жанубий Корея жамоаси бош мураббийи Ким Йонг Жунг иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Бизда ҳаммаси режа бўйича кетмоқда. Мен жамоамизнинг натижаларидан мамнунман. 

Эртага кўплаб мухлислари билан майдонга чиқадиган мезбонларга қарши майдонга тушамиз. Ўйиндан завқланиб ҳаракат қилишимиз керак. Беллашувга бор кучимиз билан тайёргарлик кўрамиз ва ғалаба учун қўлдан келганини қиламиз. 

Ўзбекистонга қараганда камроқ дам олдик. Шундай экан бизда озроқ чарчоқ аломатлари бўлиши табиий. Аммо жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритиб, анча босимдан халос бўлдик.

Бизда ҳозир ҳеч қандай ортиқча юкламалар йўқ. Эртага бор эътиборимиз фақат учрашувга қаратилади. Зафар қучиш учун бор кучимизни ишга соламиз", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!