Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси янги мавсумни АПЛнинг гранд клубида бошлаши мумкин

Daily Mail хабарига кўра, "Наполи" клуби ва Жанубий Корея терма жамоаси ҳимоячиси Ким Мин Чега "Ливерпуль"  қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг ёзишича, инглиз клуби ёзги трансфер ойнасида футболчи сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Айтиш кракки, 1 июлдан 15 июлгача футболчининг шартномасида 52-53 миллион евро миқдоридаги белгиланган товон пули кучга киради. Аввалроқ кореялик футболчига «Манчестер Юнайтед», ПСЖ ва «Челси» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

26 ёшли Ким Мин Че жорий мавсум “Наполи” сафида барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!