Жанубий Кореялик футболчи фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин

CHERY AUTO

"Бавария" ҳимоячиси Ким Мин Жае фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин.

Tecno

"CF Bayern Insider" нашри берган маълумотга кўра, кореялик футболчи Мюнхен клубида ўйин амалиёти кам бўлаётганлиги сабабли жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда. Агар ҳимоячи учун яхши таклиф тушса, "Бавария" уни сотишга тайёр. Айни вақтда 29 ёшли ҳимоячининг хизматларига Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда. 

Мин Жаенинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, кореялик футболчи жорий мавсум Компани қўл остида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!