"Жар"даги учрашувлар энди жазирамада ўтмайди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг биринчи давраси айни кунларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти стадионларида марказлашган ҳолда давом этмоқда. Ушбу даврда мамлакатимизда ҳаво ҳарорати баланд эканлиги боис айрим жамоалар 17:00 да ўйин ўтказишда муаммоларга дуч келаётгани айтилганди. Бугун ЎзПФЛ расмий веб-сайтида "Жар" стадионида бўлиб ўтадиган учрашувларнинг 18:30 да ўтказилишига рухсат берилиши маълум қилинди.

“Пахтакор” футбол клуби ва ЎзПФЛ “Жар” стадиони прожекторларини кўздан кечириб, мазкур стадиондаги учрашувлар вақтини ўзгартиришга эришганди.

Унга кўра, 22 август санасидаги “Навбаҳор” — “Машъал” учрашуви ҳамда 24 август кунги “Қўқон-1912” — “Андижон” учрашувлари 18:30 га кўчганди.

Бугун — 22 август куни “Спорт” телеканали “Жар” стадионидаги сўнгги учрашув — 27 августдаги “Локомотив” — “Насаф” ўйинини ҳам 18:30 дан бошлаб жонли намойиш қилишга тайёр эканини маълум қилди. Бунинг учун телеканалга миннатдорчилик билдирамиз.

ТТЙМИ институти майдони прожекторларини созлаш имконияти мавжуд эмас. Шундан келиб чиқиб, учрашувлари мазкур стадионларда ўтаётган жамоалар мавжуд вазиятни тўғри тушунаётганлари учун ЎзПФЛ номидан раҳмат айтамиз. Карантин тартибининг қисман бекор қилиниши сентябрь ойидан бошлаб учрашувларни уй-сафар тизимида ўтказиш имконини беради. Бунда учрашувлар вақтини белгилаш аввалги тартибда давом этади", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!