Жастин Форчун: "Мэнни Пакьяо ва Флойд Мейвезер ўртасидаги реваншдан маъно йўқ. Бироқ..."
Саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяонинг жисмоний тайёргарлик бўйича собиқ мураббийи Жастин Форчун филиппинликнинг катта рингга қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Мен Флойд Мейвезер билан иккинчи жангни кўришни хоҳламайман. Бу биринчи жангдан бир-икки йил ўтиб, одамларнинг хотирасида ҳали янги бўлган пайтда уюштирилганда ажойиб жанг бўларди. Мен Пакьяо ва Теренс Кроуфордни баҳсини кўришни афзал кўраман. Ва тбу жангда имкониятларни 50/ 50 дея баҳолаган бўлардим. Мэнни ғалаба қозониш учун 50 фоиз имкониятга эга, чунки у ҳали ҳам ажойиб спортчи ва унинг формага қайтиши учун кўп куч талаб этилмайди”,- деди Форчун Boxing News 24/7 телеканалига.
Фикрлар