Жасур Абдураимов: Ҳамма жамоалар ҳужумкор ўйин кўрсатишлари керак

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Машъал" – "Металлург" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг илк қисмида меҳмонлар устози Жасур Абдураимов иштирок этди.

"Бугунги ўйинда футболчилар ўзларини яхши кўрсатишди ва бу менга ёқди. Кўплаб вазиятлар яратдик. Ўйлашимча, учрашувнинг энг яхшиси дарвозабон бўлди. Менда ўйинчиларга нисбатан эътироз йўқ. Ўзингиз кўрдингиз, биринчи голни стандартдан ўтказиб юборган бўлсак, иккинчи гол футболчининг маҳорати эвазига урилди. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Худо хоҳласа, ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Нурматов? Унда жароҳат бор, 4-5 кунда сафга қайтади. Вазиятлар кўп бўлди... Менимча, маҳорат, балки омад етишмагандир. Футболда омад ҳам керак. Биринчи галда ўйинни ўзгартиришимиз керак. Вақт бор, биз 2,3 зонада ўйнашни ўрганишимиз лозим. Тўпни назорат қилиш ва ҳужум қилиш борасида ишлаш талаб этилади. Мени ҳужумкор футбол кўрсатиш учун жамоага таклиф қилишди. Раҳбарият мени чақириб, ҳужумкор ўйин кўрсатишимиз кераклигини айтди.

Легионер? Агар Черан каби бўлса, 5-10 тасини олиб келиш керак. Ўзбек футболчиси бўлса, Машариповдек бўлсин. Бундан ташқари, топ-мураббийлар ҳам керак, худди Шота каби. Ўртамиёна легионерлар Ўзбекистонга керак эмас. Ўзбек футболини кўтариш керак. Мени ўйлашимча, ҳамма жамоалар ҳужумкор ўйин кўрсатишлари керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!